Хави машҳур терма жамоани жаҳон чемпионатига тайёрлайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи “Барселона”нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Хави Эрнандесни миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлаганини маълум қилди.

46 ёшли испаниялик мутахассис билан тузилган шартнома 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар амал қилади.

Хави бу лавозимда Роналд Куманнинг ўрнини эгаллади. Куман 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Нидерландия терма жамоасини тарк этган эди. Унинг бошчилигида нидерландлар мусобақанинг 1/16 финалигача етиб бориб, Марокашга 1:1 ҳисобидан кейинги пенальтилар сериясида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Хави футболчилик фаолиятида “Барселона” сафида:

  • 8 марта Испания чемпиони;
  • 6 марта Испания Суперкубоги ғолиби;
  • 4 марта Чемпионлар лигаси ғолиби;
  • 3 марта Испания Кубоги ғолиби;
  • 2 марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби;
  • 2 марта УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлган.

Унинг мураббий сифатидаги сўнгги иш жойи ҳам “Барселона” бўлиб, Хави каталонияликлар жамоасини 2021–2024 йилларда бошқарган. Унинг раҳбарлигида жамоа 2022/23 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди ва 2023 йилда Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!