Ўзбек футболида бунақаси ҳали бўлмаган!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон 2026/2027 йилги футбол мавсумда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)  Элит Чемпионлар лигаси мусобақасининг асосий босқичида бир йўла икки жамоа билан иштирок этади.

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мамлакатнинг амалдаги чемпиони сифатида мусобақага тўғридан-тўғри йўлланма олган.

Қитъанинг энг нуфузли мусобақасидаги иккинчи жамоамиз “Пахтакор” бўлди. Тошкент шаҳри клуби саралаш босқичида Иорданиянинг “Ал-Ҳусайн” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Элит Чемпионлар лигасида ўйнайдиган бўлди.

Саралаш босқичи учрашуви 11 август куни бўлиб ўтди. “Пахтакор” ўз майдонида “Ал-Ҳусайн” футболчилари дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Ўйинда Достонбек Ҳамдамов дубль қайд этган бўлса, якуний ҳисобни ироқлик ярим ҳимоячи Башар Расан ўрнатди.

Шу тариқа, Тошкент клуби ОФКнинг клублар миқёсидаги энг асосий мусобақасида йигирманчи маротаба иштирок этадиган бўлди.

Демак, янги мавсумда “Пахтакор” Элит Чемпионлар лигасида “Нефтчи”га ҳамроҳлик қилади. Бунга қадар Ўзбекистон бир мавсумда мазкур мусобақада бир йўла икки вакилга эга бўлмаган.

Яна бир ўзбек клуби – “Насаф” Осиёнинг мақоми жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи мусобақасида иштирок этади. Ўзбекистон чемпионатининг ўтган мавсумида учинчи ўринни эгаллаган Қарши шаҳри клуби ОФКнинг иккинчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олганди.

Шундай қилиб, 2026/2027 йилги мавсумда ОФКнинг икки етакчи клублар мусобақасида Ўзбекистоннинг учта жамоаси иштирок этади: “Нефтчи” ва “Пахтакор” – Элит Чемпионлар лигасида, “Насаф” эса иккинчи Чемпионлар лигасида қатнашади.

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

“Башакшеҳир” хўжайини Шомуродов трансфери бўйича муносабат билдирди

Шомуродовга янги харидор чиқди!

Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!