
“Сўғдиёна” 4-18 февраль оралиғида Анталияда йиғин ўтказади
Тошкентда йиғин ўтказаётган жиззахликлар бир қатор ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушмоқда. Жамоа эртага “Бухоро”га қарши баҳс олиб боради. Сўнгра 2 ҳафта давом этган пойтахт йиғини якунланади ва футболчиларга ҳордиқ чиқариш учун қисқа таътил берилади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
“Сўғдиёна” февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади. Жамоа 4-18 февраль оралиғида Анталия шаҳарида машғулотлар олиб боради. Йиғин давомида 6 та назорат баҳси ўтказилиши кўзда тутилган. Улардан бири Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши кечиши борасида хабар бериб ўтган эдик.
Фикрлар