А Серия. “Наполи” мавсумни ғалаба билан якунлади
А Сериянинг 38-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
“Наполи” ўз майдонида “Удинезе”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 24-дақиқада Расмус Ҳойлунд томонидан киритилди. Қолган вақт давомида бошқа дарвозалар ишғол қилинмади.
Шу тариқа, неаполликлар очколари сонини 76 тага етказиб, мавсумни 2-ўринда якунлади. “Удинезе” эса чемпионатни 11-поғонада тугатди.

Фикрлар