Туркия. «Башакшехир» йирик ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол
Muhammadqodir Ruzmatov
Учрашув якунланди
Туркия Суперлигасининг 10-турида «Башакшехир» ўз майдонида «Самсунспор»ни қабул қилиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Элдор Шомуродов 10-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 90+1-дақиқада жамоасининг бешинчи голини урди. Шунингдек, мезбонлар сафида Олсен (25'), Байрам (41') ва Ба (75') ҳам гол муаллифига айланди. Меҳмонлар таркибида Кулибали (22') ва Тавсан (84') гол урди.



Изоҳлар (0)