Александр Волкановски: "Топурия - Ҳоллоуэй жанги ғолибига қарши курашиш учун барча ишни қиламан, аммо..."
Ярим енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Александр Волкановски октагонга қачон қайтишини маълум қилди.
"Мен "UFC 312" кардига кириш ва унда Илия Топурия - Макс Ҳоллоуэй жанги ғолибига қарши курашиш учун барча ишни қиламан. Агар ўша вақтда чемпионда жароҳат ёки шунга ўхшаш муаммо бўлса, вақтинчалик титул эгасига айланиш учун Диего Лопесга қарши жанг ўтказаман", - деб ёзди австралиялик ўзининг ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Волкановски сўнгги жангини "UFC 298" да ўтказиб, Илия Топуриядан 2-раундда нокаутга учраган эди.
Фикрлар