Америкалик теннисчи қиз ҳаммани ҳайратга солмоқда

 
 
Америкалик Лорен Дэвис Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида машҳур ҳамюрти Серена Уильямс қилолмаган ишни амалга оширди.
 
Турнирда биринчи рақамда сараланган ва бош совринга аъсосий даъвогар деб тан олинган Серена иккинчи даврадаёқ мусобақадан чиқиб кетди. Лекин Лорен Дэвис голландиялик Кики Бертенсни 7:6, 6:4 япониялик Куруми Нарани 6:3, 6:3, чехиялик Барбора Стрицовани 6:1, 7:6, Елена Остапенкони 4:6, 6:4, 4:1 (рад) ҳисобида енгиб финалга чиқди.
 
 
Лорен Дэвис финал учрашувида Хорватия вакиласи Ана Конюх билан рақобатлашади. Ана финалгача бўлган учрашувларда Кирстен Флипкенсни (Бельгия) 6:4, 3:6, 6:3, Янина Викмайерни (Бельгия) 6:1, 6:2, Наоми Осакани (Япония) 3:0 (рад), Юлия Гёргесни (Германия) 6:3, 4:6, 6:3 ҳисобида енгди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!