Америкалик UFC жангчиси: “Ислом Махачевнинг зарба техникаси доим кучли бўлган, бироқ...”
Америкалик UFC жангчиси Жеральд Миршерт ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги чемпион Ислом Махачевнинг зарба техникаси ҳақида фикр билдирди.
“Исломда ҳар доим яхши зарба бўлган. Шунчаки кўплаб жангларда бундан фойдаланишга зарурат туғилмаган, чунки у рақибларини осонликча партерга ўтказа оларди. Масалан, Махачев клинчга киради, рақибнинг қўлини назоратга олади ва кичик оёқ чалишлар билан мувозанатини бузади. Шундай вазиятда унга ортиқча зарба беришнинг ҳожати қолмайди. Александр Волкановскига қарши иккинчи жангда Ислом анча вақт давомида яхши оёқ зарбаларини ишлатди. Бироқ барибир зарба имкониятларини тўлиқ очиб беришга шошилмаган, чунки у бир зарба бериши билан дарҳол тейкдаун амалга оширади. Агар рақиб ўрнидан тура олмаса, оёқ зарбалари ҳам ортиқча бўлиб қолади”, — деди Миршерт "The Casuals MMA" нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ, Махачевнинг зарба техникаси кўплаб мутахассислар томонидан кам баҳолангани айтилган эди. Бироқ сўнгги жанглар шуни кўрсатмоқдаки, у нафақат кураш, балки "стойка"да ҳам яхши жанг қилади.
Зебонисо Хамидова тайёрлади
Фикрлар