Аргентиналик футбол юлдузи сабаб Ҳиндистонда катта тартибсизликлар юз берди

  • 13 декабря, 19:34
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лионель Мессининг Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрига ташрифи тартибсизликлар билан якунланди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, аргентиналик жаҳон чемпионлари майдонда атиги 20 дақиқа ҳаракат қилганидан сўнг, бундан норози бўлган томошабинлар пластик ўриндиқларни майдонга улоқтириб, стадионга бостириб киришган. Мухлислар Мессининг фақат сиёсатчилар ва VIP меҳмонлар билан мулоқот қилганидан норозилик билдиришган. Шундан сўнг Ғарбий Бенгалия штати расмийлари томонидан текширув эълон қилинди.

"Биз 12 000 рупий (тахминан 115 евро) тўладик, аммо ҳатто унинг юзини ҳам кўра олмадик", — деди мухлис Ҳиндистоннинг ANI ахборот агентлигига.

Маълумот учун, ҳозирда 38 ёшли ҳужумчи Ҳиндистонда гастрол сафарида бўлиб, у Калкутта, Ҳайдаробод, Мумбай ва Нью-Деҳли шаҳарларида концертлар, хайрия тадбирлари ҳамда футбол турнирларида иштирок этиши режалаштирилган.

Ғарбий Бенгалия бош вазири Мамата Банержи юз берган кўнгилсиз воқеа учун Месси ва мухлислардан узр сўради. Ҳодисани ўрганиш мақсадида махсус тергов қўмитаси тузилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию