Беҳруз Каримов ўйнаган учрашувдан кейин “Лугано” биринчи ўринга кўтарилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов ўйнаётган “Лугано” жамоаси Швейцария чемпионатининг навбатдаги турида сафарда “Сион” жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ меҳмонлар Монкаданинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очди. Ўз мухлислари кўз ўнгида мағлубиятдан қутилиб қолишга ҳаракат қилган “Сион” футболчилари иккинчи бўлимда Ботеллининг голи орқали вазиятни ўнглади.

Ўйиннинг 75-дақиқасида Беҳруз Каримов жамоадоши Занотти ўрнига майдонга тушди. Орқадан тўрт дақиқа ўтиб, Кастро “Сион” дарвозасини ишғол қилди ва “Лугано”га ғалаба келтирди.

Каримов ўйин охирида мезбонлар ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди ва бир вазиятда сариқ карточка ҳам ишлаб олди.

“Лугано” Швейцария чемпионатининг янги мавсумида очко йўқотмаган ягона жамоа ҳисобланади. Қаторасига тўртинчи ғалабасини нишонлаган бу жамоа 12 очко билан мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.

Кучли учликдан 11 ва 10 очко билан ўрин олган “Янг Бойз” ва “Базель” жамоалари “Лугано”га нисбатан битта учрашув кўп ўтказган.

“Лугано” навбатдаги учрашувини 3 сентярбь куни “Серветт” жамоасига қарши ўтказади.

10 август куни Швейцария чемпионатининг энг кучли клубларидан ҳисобланган “Лугано” Термизнинг “Сурхон” жамоасидан клубидан 19 ёшли Беҳруз Каримов трансферини эълон қилди.

Каримов Швейцария клуби билан 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси 250 минг еврога баҳоланди, бундан ташқари бонуслар ҳам кўзда тутилган. “Сурхон” футболчининг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш олади.

Беҳруз Каримов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, Колумбия ва Португалияга қарши ўйинларда майдонга тушди.  

Рақиб мураббийи Шомуродов ҳақида қаттиқ гапирди!

Раҳмоналиев ва жамоадошлари “Швеция мўъжизаси”ни такрорлашга тайёр

Шомуродов супергол билан тўпурар баҳсида юқори кўтарилди

"Сити" Ҳусановга жароҳат етказган юлдузни 99 миллион еврога оляпти

Ўзбек футболчиси нега Россияни тарк этди?

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

"Манчестер Сити" Ҳусановга муҳим хабар юборди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!