"Барселона" ўз ҳужумчиси билан шартномани узайтирмайди

  • 12 октябрь, 13:51
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" 37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовски билан тузилган шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Бу қарор футболчининг ёши, самарадорлигининг пасайиши ва рақибга олдингидай босим ўтказиш қобилиятини йўқотгани билан изоҳланади, деб хабар берди "Sport.es".

Tecno

Манба маълумотига кўра, ҳозирча Левандовски фаолиятини жорий мавсумдан сўнг якунлайдими ёки яна бир-икки йил бошқа жамоада ўйнайдими — номаълум. Шу билан бирга, Саудия клубларининг таклифини қабул қилиши эҳтимоли жуда кам.

Форвард 2022 йилдан бери каталонияликлар  шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!