Браим Диас қайси терма жамода ўйнаши маълум. Бу Испания эмас!

"Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диас қ айси мамлакатда ўйнаш борасида қарор қабул қилди.

"Мarca" нашри хабарига кўра, 24 ёшли футболчи буёғига Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Унинг отаси марокашлик, онаси испаниялик. "Қироллик клуби" вакилига Марокашдан таклиф тушди ва Диас таклифни қабул қилди. Браим Испания терма жамоасидан ҳам таклиф кутди, бироқ кучли рақобат сабаб бу амалга ошмади.

У 22 март куни бўлиб ўтадиган Ангола терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида Валид Реграгуи жамоасида дебют қилиши мумкин. Браим Испания ўсмирлар жамоасида ўйнаган, шунингдек, терма жамоада Литвага қарши битта ўйин ўтказган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!