“Челси” “Фенербахче” ҳимоячисига жиддий қизиқиб қолди

Лондоннинг “Челси” клуби Туркиянинг “Фенербахче” жамоаси ҳимоячиси Симон Кьерга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

 La Gazzetta dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, лондонликлар 27 ёшли футболчи учун 18 миллион евро таклиф қилишни мўлжалламоқда.

Қайд этиш жоиз, даниялик футболчи жорий мавсумда туркияликлар сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 1 та самарали пас узатган

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)