Дани Алвесни синдиришди
Ads
Италия чемпионатининг навбатдаги турида сафарда "Женоа"га 1:3 ҳисобида ютқазган "Ювентус" уч очкодан ташқари икки тажрибали ҳимоячисидан ҳам айрилди.
 
Учрашувда бразилиялик футболчи Дани Алвес оғир жароҳат олди. Тиббий кўрик футболчининг чап оёғи суяги сингганини аниқлади. Шунингдек, туринликларнинг ишонган ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ҳам жароҳат орттириб олди. Бироқ, унинг жароҳати қай даражадалиги ҳали аниқлангани йўқ.
 
Футболчиларнинг қачон сафга қайтиши ҳамда ҳам мутахассислар бир қарорга келганича йўқ.