Ҳамюртимиз, украин журналистлари таъбири билан айтганда "Тёмная лошадка" яна рингга қайтмоқда

  • 27 сентябрь, 2019, 19:29
  • 0
  • Бокс

Ҳамюртимиз украиналик журналистлар таъбири билан айтганда “Тёмная Лошадка” яъни Жамшидбек Нажмиддинов деярли  икки йиллик танаффусдан сўнг, яна рингга қайтмоқда. У 6 октябрь куни пойтахтимизда ўтказиладиган бокс оқшомида россиялик Пеле Садоянга қарши WBC йўналишининг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари чемпионлик камари учун 10 раундлик жангда рингга кўтарилади. Ушбу боксчимиз 63.5 кг вазн тоифасида жанг олиб боради. Юртдошимиз профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган. Бир бора шов-шувли жангда ҳакамларнинг шубҳали қарори туфайли,  украиналик собиқ чемпион - Виктор Постолга мағлуб бўлган эди. Унинг рақиби Пеле Садоян ҳам жуда кучли боксчи саналади. У профи рингда мағлубиятсиз одимламоқда. Унинг ҳисобида 9 та жанг, 7 та ғалаба ва 2 та дуранг бор.
 Эслатиб ўтамиз: Жамшидбек Нажмиддинов WFA (World Fighting Assotiation) чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби ҳисобланади.

жама

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!