
Илия Топурия: "Ислом Махачевга қарши жангда хоҳлаганимни қила оламан"
Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия (16-0) россиялик Ислом Махачев(27-1)га қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Ислом poun-for-pound рейтингининг етакчиси. Бироқ мен айни пайтда дунёдаги энг кучли ММА жангчисиман. Махачевга қарши жангда ўзим хоҳлаганимни қила оламан. Бунга ишончим комил" - деди Топурия "FOX Sports Australia" га.
Эслатиб ўатмиз, Илия "UFC 308" турнирида америкалик Макс Холлуоэйни учинчи раундда нокаутга учратганди.
Фикрлар