International Champions Cup. Манчестер дербисида "қизил иблислар"нинг қўли баланд келди

Бундан бир неча дақиқалар аввал АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги "Энержи Стэдиум"да International Champions Cup тижорий турниридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган учрашувда Жозе Моуриньо шогирдларининг қўли баланд келди. Даслтаб Ромелу Лукаку 37- дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Маркус Рэшфорд ҳисобни 2:0га етказди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди. 

 Хьюстон, «Энержи Стэдиум».

«Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 2:0 (2:0)

Голлар: Лукаку 37, Рэшфорд 39.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Адарабиойо (Отаменди 46), Компани (Стоунс 46), Уокер, Фоден (Зинченко 74), Фернандиньо, Яя Туре (Мангала 46), Робертс (Диас 46), Стерлинг (Насри 46), Де Брюйне (Жезус 46), Агуэро (Сане 46).

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа (Ромеро 46), Валенсия (Фосу-Менса 77), Линделёф (Дармиан 46), Смоллинг (Жонс 46), Блинд (Байи 46), Эррера (Кэррик 46), Погба (Феллаини 46), Мхитарян, Лингард (А. Перейра 78), Рэшфорд (Марсьяль 62), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Туре 42, Блинд 45, Мангала 55

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!