Италия грандлари "Манчестер Юнайтед" футболчисини "овламоқда"

 
Италиянинг "Ювентус" ва "Интер" жамоалари "Манчестер Юнайтед"да асосий таркибга кира олмаётган италиялик ҳимоячи Маттео Дармианни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
 
"Ювентус" Дармианни ёрдамида узоқ муддатга сафдан чиққан тажрибали ҳимоячилар Дани Алвес ва Леонардо Бонуччи ўрнини ёпмоқчи. "Интер" ҳам ҳимояни мустаҳкамлаш учун анчадан буён Дармианга кўз тикмоқда.
 
"Манчестер Юнайтед"да Жозе Моуриньо Маттеога ишонч билдирмаяпти. Моҳир ҳимоячи Англия чемпионатида атиги тўртта учрашув ўтказди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!