"Женоа" устози Шомуродовдан кам маош олади! А Серия мураббийларининг йиллик маошлари эълон қилинди

"La Gazette dello Sport" нашри маълумотларига кўра, А Серияда иштирок этувчи жамоалар орасида "Интер" ўз бош мураббийига энг кўп ҳақ тўлайди. Италиялик мутахассис Антонио Конте йилига 12 млн евро ишлаб топади ва бу кўрсаткич унинг энг яқин таъқибчисидан 9,5 млн еврога кўп. Қуйида энг катта маош олувчи мураббийлар ўнлиги билан танишишингиз мумкин:

1. Антонио Конте "Интер" - 12 млн евро;

2. Паулу Фонсека "Рома" - 2,5 млн евро;

3. Жан Пьеро Гасперини "Аталанта" - 2,2 млн евро;

4-6. Симоне Инзаги "Лацио" - 2 млн евро;

4-6. Синиша Михайлович "Болонья" – 2 млн;

4-6. Стефано Пиоли "Милан" – 2 млн;

7-8. Андреа Пирло "Ювентус" – 1,8 млн;

7-8. Клаудио Раньери "Сампдория" – 1,8 млн;

9-11. Эусебио Ди Франческо "Кальяри" – 1,5 млн;

9-11. Женнаро Гаттузо "Наполи" – 1,5 млн;

9-11. Марко Жампаоло "Торино" – 1,5 млн.

Элдор Шомуродов кўчиб ўтган "Женоа" клуби бош мураббийи Роландо Маран йилига 850 минг евро маош олади. Ҳамюртимизнинг йиллик маоши эса 1,3 млн еврога тенг.

photo_2020-10-11_15-01-48

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!