"Лейпциг" ҳужумчиси "Бавария" нишонида

Германиянинг "Лейпциг" жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер ўз фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.

Мюнхенликлар Вернерни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида қарамоқда. Унга ПСЖ ва "Реал" томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда.

"Бавария" эса Вернерни таклиф этиш борасида расмий таклиф билан чиққан. Ўз навбатида "Лейпциг" клуби ҳужумчи трансфери ортидан 60 миллион евро ишлаб топмоқчи.

Жорий мавсумда Тимо Вернер жамоаси сафида 27та учрашувда майдонга тушди ва 14 бор гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!