"Ливерпуль" Александер Исак трансферини эълон қилди

CHERY AUTO

"Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттиради. 25 ёшли Швеция терма жамоаси форварди мерсисайдликлар билан 2031-йилгача шартнома тузди.

Tecno

Маълумотларга кўра, "Ливерпуль" трансфер учун 125 миллион фунт тўлайди, бонус ва солиқ тўловлар билан битим умумий қиймати 130 миллион фунтга етди.

Шу тариқа, Исакнинг "Ливерпуль"га ўтиши Англия футболи тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Унинг битими илгари рекорд ҳисобланган Флориан Вирц учун тўланган 116 миллион еврони ортда қолдирди.

Ўтган мавсумда Исак АПЛда 34 ўйинда майдонга тушиб, 23 гол урди ва 6 голли узатма берди. Жорий мавсумда эса швед ҳужумчиси "Ливерпуль"га сотилиши талаблари ортидан ҳали бирорта ўйинда қатнашмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!