Лондонда Григор Димитровнинг бахти очилди

Лондон шаҳрида АТР томонидан соврин жамғармаси 8.000.000 АҚШ долларини ташкил этувчи якуний турнирда болгариялик Григор Димитров бош совринни қўлга киритди. 

Турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Григор белгиялик Давид Гоффен билан рақобатлашди.

Финал учрашувининг биринчи сетини тай-брекда ютиб олган Григор Димитров иккинчи сетда 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳал қилувчи учинчи сетда ўйин услубини ўзгартирган болгариялик теннисчи Давидни 6:3 ҳисобидам мағлубиятга учратди.

Шу тариқа мусобақанинг финалида ғалаба қозонган Григор Димитров АТР рейтингининг 1500 очкосига ҳамда 2.549.000 АҚШ доллар пул мукофотига эга бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!