"Манчестер Юнайтед": Режаларимизни Моуриньосиз ҳаётга тадбиқ этамиз

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ёрдамчиси Руй Фария "Вест Хэм" билан бўлган учрашув (1:1) ҳақида фикр юритди.
 
- Ҳақиқат шуки, "Манчестер Юнайтед" яхши ўйнаяпти ва футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришяпти, деди Руй Фария. - Биз ютишни истаймиз ва вазиятлар ҳам яратилмоқда. Бироқ, улардан фойдалана олмаётганимиздан ғазабдамиз. Ҳаммаси майдонда ўз жавобини топади. Агар бир вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалабага эришардик.
 
Шунингдек, Руй Фария учрашувда Жозе Моуриньонинг четлатилгани ҳақида ҳам гапирди.
 
- Ҳакам Моуриньога ҳаммасини тушунтирди, - дейди Руй Фария. - Жозе Поль Погбанинг огоҳлантирилганидан жазавага тушди. Жарима бизнинг фодамизга белгиланиши керак эди. Лекин акси бўлди. Моуриньо бизнинг хўжайинимиз. Биз Моуриньосиз ҳам унинг режаларини ҳаётга тадбиқ этамиз.
 
Жозе Моуриньо Англия чемпионатида ҳакамларга эътирози туфайли бир неча маротаба майдондан четлатилган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!