Испаниялик мураббий ўзбек футболчиси трансферини тасдиқлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия Премьер-лигасида иштирок этаётган Қозоннинг «Рубин» жамоаси испаниялик бош мураббийи Франк Артига Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовни клуб ўз сафига қўшиб олаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «Рубин» 22 ёшли футболчини 100 минг евро эвазига ижарага олиши, шартномада эса уни 700 минг еврога тўлиқ сотиб олиш имконияти кўзда тутилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Самарқанднинг «Динамо» клуби, хусусанЮ дамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

— Бугун «Рубин» Ўрозов билан шартнома имзолаши ҳақидаги хабарлар расман тасдиқлана бошлади. Бу сиз учун туғилган кун совғаси каби қабул қилинса бўладими? 

— Мен аввал ҳам айтганман, айрим позицияларни кучайтиришимиз керак. Агар бу маълумотлар ва трансфер расман тасдиқланса, бу биз учун жуда яхши вариант бўлади. Жаҳонгирнинг ёши 22 да, жуда яхши жисмоний кўрсаткичларга эга ва келажакда ўсиш учун катта салоҳияти бор. 

Шубҳасиз, агар барчаси муваффақиятли якунланса, у жамоамизга жиддий ёрдам беради, — деди Артига «Рубин» расмий сайтига.

Испаниялик мураббий фаолияти давомида Испания, Бирлашган Араб Амирликлари ва Россия клубларида ишлаган. Хусусан,  2010-2021 йиллар давомида «Барселона» ёшлар жамоаларида фаолият юритган ва яқинда 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Марк Кукурелья ва Дани Ольмога устозлик қилган. Бундан ташқари, Артига каталонияликлар тарбиялаган Андре Онана, Адама Траоре, Антонио Санабрия, Карлес Аленья каби машҳур футболчиларни ҳам шуғаллантирган. 

Тажрибали мутахассис 2026 йилнинг бошидан бери «Рубин» га устозлик қилмоқда. 

Россия чемпионатига отланган Жаҳонгир Ўрозов аслида футбол сирларини Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби тизимида ўзлаштирган. Асосий жамоа сафида дебютини 2022 йилда ўтказган. 2023 йилда у Туркиянинг «Эюпспор» клубига йўл олди, шундан сўнг Самарқанднинг «Динамо» клуби томонидан ижарага олинди. 2025 йил февраль ойида «Динамо» унинг тўлиқ трансферига эга чиқди.

Ёшлар даражасида Ўрозов 2023 йилда U-20 Осиё кубоги ғолиби бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Ўша йили у ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, турнирда тўртта ўйин ўтказган.

2026 йил баҳорида ҳимоячи катталар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилди. Илк учрашувидаёқ, яъни Габонга қарши беллашувда гол уриб, жамоага 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишда ёрдам берди.

Ёзда Ўрозов Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионати учун терма жамоанинг якуний рўйхатига киритилди. У гуруҳ босқичидаги икки учрашувда майдонга тушиб, жами 93 дақиқа ўйнади: Колумбияга қарши баҳсда захирадан майдонга тушди, Конго билан ўйинда эса асосий таркибда ҳаракат қилди. 

Юздан ортиқ гол урган! “Башакшеҳир” Шомуродовга кучли рақобатчи олиб келди

Премьер-лига! Ўрозовнинг трансфери ҳал бўлди

Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради

Файзуллаевга Германиядан жиддий рақобатчи келди

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!