"Реал" ҳужумчисини Англияга сотиб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» тарбияланувчиси, ёш ҳужумчи Гонсало Гарсия фаолиятини Англиянинг «Фулхэм» клубида давом эттиради. COPE нашри хабарига кўра, мадридликлар Лондон жамоаси билан трансфер бўйича келишувга эришган. Келишув қиймати тахминан 70 миллион еврони ташкил этади.

Маълумотларга кўра, «Реал» шартнома доирасида футболчини қайта сотиб олиш бўйича устувор ҳуқуқни ўзида сақлаб қолган. Бу эса келажакда Гонсало Гарсияни яна Мадрид клубига қайтариш имконини беради.

22 ёшли форвард ўтган мавсумда «Реал»нинг асосий таркибида 39 та ўйин ўтказди. У шу давр мобайнида 8 та гол урди, шуларнинг 6 таси Испания чемпионати — Ла Лигада қайд этилди.

«Фулҳэм» сафида Гонсало Гарсияни жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа қўл остида ўйнайди. Ёш ҳужумчи аввалроқ ҳам «Реал»нинг ёшлар жамоаларида айнан шу мутахассис билан бирга ишлаган. 2024/25 йилги мавсумда Гарсия Испаниянинг учинчи дивизионида 36 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!