Марокашда Александр Зверев мағлубиятига учради

Германиялик Александр Зверев Марокашнинг Марокаш шаҳрида ўтказилаётган мусобақадаги иштирокини иккинчи даврада якунлади.

У "Grand Prix Hassan II" турнирининг мазкур даврасида испаниялик Хауме Муньярга 6:7, 6:2, 3:6 ҳисобида кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди. 

Энди Хауме 1/4 финал босқичида франциялик Бенуа Пэрга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!