Месси умумий гуруҳ машғулотларига қайтди(ФОТО)
"Барселона" форварди Лионель Месси жароҳатидан фориғ бўлди ва жамоа билан биргаликда машғулотларда қатнашишга ҳам улгурди.
Эслатиб ўтамиз, Месси "Барса"нинг АҚШда қатнашган турнесида ўнг оёғидан жароҳат олиб, сафдан чиққан эди.
Аргентиналик форвард Ла Лиганинг биринчи турдаги "Атлетик"(0:1)га қарши беллашувни ўтказиб юборди. "Кўк-анорранглилар" 2-турда "Бетис" клубига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар