Каннавародан ўрнак олиб, италиялик мураббий Қозоғистон терма жамоасини бошқармоқчи
Москванинг «Спартак» клуби собиқ бош мураббийи Массимо Каррера Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
— Фабио Каннаваро ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи. Агар сизга Беларусь ёки Қозоғистон терма жамоасини қабул қилиб олиш таклифи тушса, бу сиз учун қизиқ бўлармиди?
— Мен бундай таклифни қабул қилган бўлардим, чунки миллий терма жамоани бошқариш — жуда қизиқ. Менга янги чақириқлар ёқади, бу эса мен учун муҳим синов бўлиши мумкин.
— Агар Беларусь ёки Қозоғистон клубларидан таклиф тушса-чи?
— Бу клубларда ўзини Европада кўрсатиш имкониятлари кўпроқ. Бундай жамоалар катта мотивация бера олади.
Эслатиб ўтамиз, Массимо Карреранинг сўнгги иш жойи Италиянинг «Асколи» клуби бўлган. У ушбу жамоани 2024 йилда тарк этган.

Фикрлар