Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишга тайёр экани айтилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси таркибидаги терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифига муносабат билдирди. бУ ҳақда SportsDailyRu хабар берди.

«Биз Россия терма жамоасига қарши ўйнашга тайёрмиз ва бундан мамнун бўламиз. Ҳозирча бизда фақат бирта ўртоқлик ўйини аниқлашган — октябрь ойида Жанубий Кореяга қарши баҳс. Шунинг учун сентябрь–октябрь ойларидаги ягона халқаро ойнада ёки ноябрда Россия жамоаси билан ўйин ташкил этишга очиқмиз.

Терма жамоаларимиз охирги бор тўрт йил олдин ўзаро майдонга тушган. Бундай кучли рақибга қарши яна бир бор ўйнаш биз учун жуда қизиқ бўлади. Албатта, қарор қабул қилишда Ассоциация ихтиёрида бўлган таклифлар, бошқа осиё терма жамоалари билан олиб борилаётган музокаралар, шунингдек, бош мураббий Фабио Каннаваронинг фикри ҳам инобатга олинади.

Агар расмий таклиф тушса, биз Россия терма жамоасини Тошкентда қабул қилишга ёки ўзимиз Москвага ёки Россиянинг исталган бошқа шаҳрига боришга тайёрмиз. Музокараларга тўлиқ очиқмиз ва бу ўйинни ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишдан мамнун бўламиз», — дея таъкидлади Тошев.

28 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи сўнгги — учинчи турида ДР Конгога қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди. Учрашув 3:1 ҳисобида Конго фойдасига якунланди.

Ўзбекистон мусобақани гуруҳда 0 очко билан сўнгги ўринда якунлаб, плей-офф босқичига чиқа олмади. 

Сўнгги тўрт йил давомида Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик учрашувлари билан чекланиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!