Моуриньо: Мен-ку майли, Венгер 14 йилдан бери "Арсенал"ни чемпион қилолмаяпти

"Манчестер Юнайтед" устози Жозу Моуриньо "Арсенал" билан ўйинда бой берилган ғалабадан сўнг, бор аламини рақиб бош мураббийи Арсен Венгерни шаънига тегадиган гап орқали чиқариб олди.

- Мен бу ерда тўрт ойдан буён ишлаяпман, - деди Жозе Моуриньо. - Одатда, қайси жамоага борсам, дарров ғалаба қозонардик. Ҳозир бу натижаларга мен жавобгарман. Бироқ, АПЛ мураккаб турнир. Мана Венгер 14 йилдан буён чемпион жамоа шакллантиролмаяпти.

Моуриньо шогирдлари бу мураккаб вазиятдан чиқиб кетишига ишонмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!