"Сити" йирик ҳисобда енгилган учрашувда Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Альваро Арбелоа бошқарувидаги "Реал Мадрид" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Беллашувдаги барча голларга Федерико Валmверде муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов учрашувни тўлиқ ўтказди.
Ўйиндан сўнг турли статистик порталлар вакилимизнинг ҳаракатларини турлича баҳолади.
"Fotmob" вакилимизни 6.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 5.9 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти эса ҳамюртимизга 7.3 балл берди.

Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги баҳсини 14 март куни "Вест Хэм"га қарши ўтказади. "Реал"га қарши жавоб ўйини эса 17 мартдан 18 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Фикрлар