Гвардиола ўйиндан сўнг нима учун Абдуқодир Ҳусановни асосийда туширганини изоҳлади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйин олдидан жамоа бошланғич таркибида қилинган ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.

"Эшитинг, бу мавсумда Нико О’Райли неча марта чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади? Нечта?

Ягона ўзгариш — Абдуқодир Ҳусанов эди. Чунки Винисиус айнан ўша ҳудудда ҳаракат қилади ва биз ҳужум қилишда ортиқча ўйлаб ўтирмайдиган футболчини туширишни истадик. Вингерлар-чи? Ҳа, икки ой жароҳатда бўлишди. Лекин улар ажойиб ўйнашди: Савиньо "Ньюкасл"га қарши, Жереми Доку эса доимо хавфли футболчи ҳисобланади.

Шунингдек, тажрибали ўйинчилар — Бернарду Силва ва Родри бор. Югуришга мойил футболчилар — Нико О’Райли ва Антуан Семеньо. Уларнинг барчасида гол уриш ҳисси бор, стандарт вазиятлар ҳам ҳисобга олинган.

Ротация? Мен буни "Ньюкасл"га қарши ўйинда ҳам қилганман — ўшанда таркибда тўққиз нафар бошқа футболчи майдонга тушган. Мақсад вингерлар орқали рақибни пастроқда ушлаш, марказдаги футболчилар орқали жарима майдонига яқинлашиш, тажрибали ўйинчилар билан қайтган тўплар устидан назорат ўрнатиш ва орқа чизиқда тезкор футболчилардан фойдаланиш эди ​ — ғоя шу эди", — деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!