Арбелоа Ҳусановга қарши ўйнаган Винисиус ҳақида нималар деди?
“Реал” бош мураббийи Альваро Арбелоа Мадрид клубининг бразилиялик вингери Винисиус Жуниорнинг Чемпионлар лигаси 1/8 финал биринчи ўйинида “Манчестер Сити”га қарши учрашувда пенальтидан гол уролмаганига муносабат билдирди.
Таъкидлаш жоизки, рақиб бош мураббийи Хосеп Гвардиола Винисиус Жуниорни тўхтатиш учун ўнг қанот ҳимоясига кутилмаганда Абдуқодир Ҳусановни туширди. Гвардиола бу қарорини ўзбек ҳимоячиси ўзининг жисмоний кўрсаткичлари ва ҳимоявий ўйин услуби эвазига бразилиялик юлдузни тўхтатиши учун айнан шу позицияга қўйилганини алоҳида таъкидлади.
Ҳусанов жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай, “Манчестер Сити” ҳимоячилари орасида энг яхши ўйнаган футболчи бўлди. Абдуқодир аналитик ва статистик марказлар экспертлари томонидан жамоадошларига нисбатан юқори баҳоланди.
Абдуқодир Ҳусанов ўтган мавсумда ҳам Мадриддаги учрашувда Винисиус Жуниорга қарши ўйнаб, унга гол уриш имконини бермаган эди.
Бу гал бразилиялик юлдуз пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва бундан фойдалана олмади. Мадридликлар Федерико Вальверденинг фаолияти давомидаги илк хет-трики эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Винисиус Жуниор эса, яна майдонни қуруқ тарк этди.
- Мени “Бернабеу” стадионидаги мухлисларнинг реакцияси хурсанд қилди, улар Винисиус 11 метрлик белгидан зарба беришда хатога йўл қўйганидан кейин ҳам уни қўллаб-қувватлашди.
Агар омадсиз зарбалардан кейин тез тиклана оладиган футболчи бўлса, бу айнан Винисиус бўлади, - деди Альваро Арбелоа шогирдини мақтаб.
Жорий мавсумда Винисиус клуб даражасида 40 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар