Немис гўзали энг машҳур теннисчига айланди
Ads
 
Аёллар теннис уюшмаси - WTA 2016 йил якунлари бўйича энг машҳур теннисчилар номини эълон қилди.
 
Ғолиб номи ушбу теннис ташкилотининг расмий сайтидаги спортчилар саҳифасига кириш ва сўров миқдорларига қараб аниқланди. Унга кўра, германиялик Анжелика Кербер якунланаётган йилнинг энг машҳур теннисчи номмига сазовор бўлди.
 
2016 йилги мавсум Кербер учун омадли келди. У дунёнинг энг нуфузли тўрт турнирини жамлаган "Катта Дубулға" туркумидаги Австралия ва АҚШ очиқ чемпионатларида бош совринни қўлга киритди, "Уимблдон-2016"да финалчи бўли ва Рио Олимпиадасида кумуш медалга эга чиқди.
 
Энг машҳур теннисчилар рўйхатида иккинчи ўрин америкалик Серена Уильямс, учинчи поғона руминиялик Симона Халепга насиб этди.