Ота ва ўғил Bellator турнирида ғалаба қозонишди

Кеча, Тел-Aвивда бўлиб ўтган Bellator 234 мусобақасида исроиллик Хаим Гозали ва унинг ўғли Aвив Гозали иштирок этишди ва ҳар иккиси ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

46 ёшли Хаим (12 ғалаба, 6 мағлубият, ММAдаги 0 дуранг) биринчи раундда 31 ёшли россиялик Aртур Пронинни (16-4-0) устидан оғриқли усулни қўллаган ҳолда ғалаба қозонган бўлса, 18 ёшли Aвив (4-0-0) ҳам биринчи раунднинг ўзида озарбайжонлик 21 ёшли Заки Фатуллазодани (14-9-0) бўғиш услуби эвазига мағлубиятга учратди.

Хаим Гозали оғир вазн тоифасида (77,1 кг гача)  Aвив Гозали эса,енгил вазнда (70,3 кг гача) ўз жангларини ўтказишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!