Ўзбекистон — 2029-йилги аёллар Осиё кубоги мезбони!

Chery Tigo 7 PRO

Бугун ОФК Ижроия қўмитаси Таиланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтган учинчи йиғилишида ОФК Аёллар футбол қўмитаси 2026 ва 2029 йилларда бўлиб ўтадиган ОФК аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги мезбонларини тасдиқлади.  

Унга кўра, 2026 йилги турнир Австралияга топширилган бўлса, 2029 йилги қитъа мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилади. Ўз ўрнида, ОФК президенти ушбу турнирлар юқори даражада ташкил этилишига ишонч билдирди.

Мазкур маросимда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳар икки мезбонларни табриклади.

"Осиё Футбол Конфедерасияси (ОФК) номидан 2026 йилги мавсумни ўтказиш бўйича даъвогарлар – Иордания, Саудия Арабистони ва Ўзбекистонга миннатдорчилик билдираман. Австралия футболи ва Ўзбекистон Футбол Ассоциациясини мос равишда 2026 ва 2029 йилларда АФC Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги мезбони сифатида тасдиқлангани билан самимий табриклайман.

“Осиёда аёллар футболининг ривожланиши сўнгги йилларда ниҳоятда ўсди ва шу йил охирида Ўзбекистонда аёллар ўртасидаги U20 Осиё кубоги ўтказилиши  монументал қадам бўлди.

Ўтган йили ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши нашрига мезбонлик қилган Австралия тарихда иккинчи марта қитъанинг биринчи аёллар терма жамоалари мусобақасига мезбонлик қилади.

Ишончим комилки, биз 2026 йилда Австралияда аёллар ўйинига бўлган эътиборни, 2029 йилда Ўзбекистонда кутилганидан ҳам аъло даражадаги мусобақани кўрамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!