Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Ўзбекистон U23 терма жамоаси эртага Осиё кубогидаги юришларини Малайзияга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни эса иорданиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали, унга қанотларда ҳамюртлари Айман Файсал Ҳамзе Обейдат ва Аҳмад Мансур Самара Муҳсен ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Кимура Ҳироюкига (Япония) топширилган. Абдуллоҳ Дафер Ал Шеҳри (Саудия Арабистони) эса ВАРда фаолият олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Малайзия ўртасидаги ўйин 17 апрель соат 18:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!