Пепнинг янги “сеҳрли таёқчаси” ким?
Ads

Бернардо Сильва қаторасига икки марта чемпионатни икки клуб сафида ютиб олган. Иккала клубнинг савияси турлича бўлгани ҳам аҳамиятга сазовор.

2016-17-йилги мавсумда «Монако» сафида у муҳим фигура бўлди. 1 Лигани ютиб олишда асосий футболчилардан бири сифатида мукаммал мавсумни ўтказишга муваффақ бўлганди.

Кейинчалик унинг катта пуллар эвазига «Манчестер Сити»га ўтиши ортидан португалиялик иқтидор эгаси Манчестерда миллий чемпионатни ютиб олди. Бироқ Пеп Гвардиола шогирдлари 100 очколик довонни босиб ўтишида унинг хизматлари арзимас бўлди.

Кўп тарафлама бу тушунарсиз ҳолат. 2016-17-йилги мавсумда Сильва Леонардо Жардим қўли остида учинчи мавсумини ўтказди. У мамлкатни, клубни ва муҳими тактикани жуда яхши биларди. Хуллас анча пишганди.

Манчестерга келгач, у янги мамлакатга (совуқ об-ҳаво), янги жамоасига ва маданиятига, албатта Пеп Гвардиола тактикаларига мослашиши учун вақт талаб қилинарди.

У Премьер Лигада 35 учрашувда (15 ўйинни асосий таркибда бошлаган) 1520 дақиқага эга бўлди. Унинг «Монако»даги фаолиятига солиштирсак, у 1 Лигада 37 ўйинда (33 марта асосий таркибдан) 2800 дақиқалик ўйин амалиётига эга бўлди. Шу сабабли ҳам унинг «Манчестер Сити»даги келажагига ишонч бор деб бемалол айтишимиз мумкин.

Бироқ буни кераги йўқ, Сильва мослашиб бўлди, у Англияни штурм билан қўлга олишга тайёр.

Бунга Кевин Де Брюйненинг жароҳат олгани катта имконият яратди.

Сильванинг «Монако»даги роли 4-2-2-2 ўйин схемасида ўнг қанот вингери вазифаси эди. Бунда портгулиялик футболчи майдоннинг ярмида Джибрил Сидибе билан ҳамкорликда рақиб дарвозаси томон хавф солиш йўлларини қидириб топиш эди. «Этиҳад»даги илк мавсумида ҳам у 4-3-3 ўйин услубида ўнг қанот вингери позициясида ҳаракат қилди. Гвардиола қўли остида унинг бошланғич позицияси кенгроқ эди.

Унинг келажаги яна бошқа жойларда бўлиши мумкин, бироқ унинг ўнг қанот вингери бўлиши унга кафолатланган дақиқаларни бериши аниқ. Қўшимчасига ёзда Риёд Маҳрезнинг – чапақай ўнг қанот вингери келиб қўшилиши ундан кўра кўпроқ Раҳим Стэрлинг ва Лерой Санега хавф туғдиради. Гвардиола режаларига кўра Сильва ўнг қанот вингеридан узоқлаштирилса керак.

Community Shield турнирида Сильва марказий ярим ҳимояда Фил Фоденнинг ёнида пайдо бўлди.

Бу Пеп ундан олдин Давид Сильвага нисбатан амалга оширган навбатдаги эволюцияси дейишимиз мумкин. Португалиялик футболчи ярим ҳимоячи вазифасида ўйнашга қодир, бироқ унутмаслик керакки, Пеп Гвардиола таянч ярим ҳимоячисини жаҳон савиясидаги ҳимоячига айлантирган. Демак, одатий қоидалар бу ерда ишламайди.

Факт шуки, Гвардиола тактикасида, марказий ярим ҳимоясида ўйнаш Бернардо учун идеал позиция ҳисобланади. Ҳақиқий вингер бўлиш учун тезлик ва бардош етмайди. Монегасклар сафида ҳам у ярим ҳимоядан туриб ўйнарди.

У ўзи билмаган ҳолда ушбу рол учун бутун фаолияти давомида тайёрланиб келди. Гвардиоланинг ярим ҳимоясида у ундан талаб қилинган ишни ажойиб тарзда бажармоқда.

Бир йиллик мослашувдан кейин у Премьер Лиганинг жисмоний тажовузларига қарши қандай ҳаракатланиш кераклигини билади. Де Брюйне сафга қайтганида Бернардо Сильва дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячисига айлниб бўлган бўлади.