ПСЖ Англиядан ҳужумчи олади

 
Ўтган йили ёзда тўпурар ҳужумчиси Златан Иброоҳимовичдан айрилган ПСЖ ҳамон моҳир тўпурар қидирмоқда. Парижликлар ўзларига керак бўлган ҳужумчини "Челси"дан топишди.

"Марсель"дан Лондон клубига ўтиб, асосий таркибга киролмаган Миши Батшуайи фаолиятини яна Франция чемпионатида давом эттирадиганг кўринади. Аввалига "Марсель" жамоаси собиқ ҳужумчисини қайтаришга уриниб кўрди. Энди эса ПСЖ бельгиялик тўпурарга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Англия чемпионатига кўника олмади, деб баҳоланаётган 23 ёшли футболчи "Челси" таркибида 17 та учрашувда олтита гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!