Рафаэль Надалнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Испаниялик Рафаэль Надаль "Rolex Monte-Carlo Masters" турнирининг иккинчи босқичидан осонлик билан ўтиб олди.

Рафаэль ушбу босқичда ҳамюрти Роберто Баутиста-Агутга қарши кортга чиқиб, 1 соату 16 дақиқада 6:1, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.  

Энди Надаль навбатдаги босқичда болгариялик Григор Димитров қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув бугун соат 16:40дан сўнг бошаланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!