
Рамос узоқдаги машҳур жамоадан иш топди
Ўтган ёз “Севилья”дан кетганидан бери ўзига иш қидираётган Серхио Рамос фаолиятини Аргентинада давом эттириш имконига эга бўлди.
Рамос яқинда собиқ жамоаси “Реал”га бир неча маротаба мурожаат қилиб, ўзини ишга олишни сўраган эди. Бироқ “Қироллик клуби” раҳбарияти жамоанинг собиқ сардорини ортга қайтаришни истамади.
Энди 38 ёшли марказий ҳимоячи билан машҳур клублардан “Бока Хуниорс” ҳамкорлик қилмоқчи.
“Бока Хуниорс” мутасаддилари жамоада ўйнаётган номдор ҳужумчи Эдинсон Кавани ёнига жаҳон футболида ўз номига эга бўлган Серхио Рамосни олиб келмоқчи.
Бир неча манбаларнинг ёзишича, бу трансфер январь ойида амалга оширилиши кутилмоқда.
Комментарии