Расман! Ханжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларининг қачон ўтказилиши эълон қилинди

Хабарингиз бор, жорий йил 9-15 октябрь кунлари Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида ўтказилиши лозим бўлган Пара Осиё ўйинлари Covid-19 сабаб мусобақа ташкилий қўмитаси (HAPGOC) ҳамда Осиё Паралимпия қўмитаси (APC) томонидан бошқа муддатга кўчирилган эди.

Бугун Осиё Паралимпия қўмитаси Ханжчоудаги Пара Осиё ўйинларининг янги санасини эълон қилди. Унга кўра, қитъамизнинг энг нуфузли спорт тадбири 2023 йилнинг 22-28 октябрь кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Олимпия кенгаши ўтган ой Ханжчоу мезбонлигида ўтадиган Осиё ўйинлари 2023 йилнинг 23 сентябридан 8 октябрига қадар бўлиб ўтишини эълон қилган эди.

“Биз APC Ижроия кенгаши томонидан тасдиқланган Пара Осиё ўйинларининг янги саналарини эълон қилишдан мамнунмиз. Шунингдек, биз HAPGOC (ташкилотчилар), Хитой Паралимпия қўмитаси ва Ханчжоу ва Чжесзян провинсиялари ҳукуматларига Ўйинларнинг янги саналарда ўтказилишини таъминлаш учун доимий қўллаб-қувватлаганликлари ва саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз”, - деди APC президенти Мажид Рашед.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!