Россиянинг энг машҳур клуби “Насаф”ни синовдан ўтказади
Москванинг “Спартак” клуби матбуот хизмати Ўзбекистон вице-чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби “Насаф” билан ўртоқлик учрашуви ўтказилишини эълон қилди.
Бу баҳс 15 июль куни “Лукойл Арена” стадионида ташкил этилади.
Бўлажак беллашув “Спартак”нинг янги бош мураббийи Деян Станкович учун дастлабки ўйин сифатида муҳим аҳамият касб этади.
Москваликлар “Насаф”нинг жорий мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида пешқадамлик қилаётганига алоҳида эътибор қаратган.
“Спартак” ўтган мавсумни бешинчи ўринда якунланди. Клуб раҳбарияти натижада қониқмагани учун жамоани янги чемпионатга тайёрлашни сербиялик таниқли мутахассис Деян Станковичга топширди.
Фикрлар