Самвел Бабаян: "Эртага Наманган вилояти Ўзбек футболи марказига айланиши мумкин"

30 октябрь куни Бухорода Ўзбекистон Кубоги финал баҳси бўлиб ўтади. Бугун ушбу беллашув олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчилар Жамшид Искандеров ҳамда Зоран Марушич иштирок этди.

Самвел Бабаян: Финал – байрам. Биз ўз ишимизга эътибор қаратганмиз. Очиғини айтсам, биз учун жуда муҳим ўйин. Эртага Наманган вилояти Ўзбек футболи марказига айланиши мумкин.
Жамоа 24 йил давомида ҳеч қандай соврин ютмаган, финалга ҳам чиқмаган. Вилоятдаги бошқа турли ёшдаги жамоалар ҳам секин–аста ўсиб бормоқда. Ҳозир U16, U20 ва ёшлар жамоасимиздаги футболчилар терма жамоадан чақирув олмоқда. Бу қувонарли. Хозирги “Навбаҳор” вилоятимиздаги ёш футболчиларни келажаги учун жуда олдинга ташланган қадам. Сабаби, улар кучлилар билан бирган тўп суриши, улардан нимадир ўрганиши мумкин. Асосий мақсадимиз ҳам аслида вилоятда футболни ривожлантириш.
Бу фаолиятимдаги 11-финал. Мен ҳаяжонланмаяпман. Эртанги финал биз учун муҳим. Ғалаба орқали ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни истаймиз.
“Навбаҳор” Остон Ўруновга қизиқяптими? Тўғрисини айтсам, мен ва клуб раҳбарияти бундан хабаримиз йўқ.
Наманганда ишлаш осон эмас... Сабаби бутун бошлиНаманган вилоятини шаънини ҳимоя қиламиз. Биз 3 миллиондан ортиқ аҳолис бор вилоят ишқибозлари учун кўп нарсани ангалатамиз. Бизнинг ғалабалар мухлисларнинг кайфияти, меҳнат фаоллиги ва бошқа кўплаб нарсаларига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади.
Агар биз айрим ўйинларисда қоқилмаганимизда биз аллақачон чемпионликни нақд қилиб қўйган бўлардик.

Жамшид Искандеров: Жамоамиз яхши ҳолатда. Ўйинга тайёрмиз. Стадионда машғулот ўтказдик. Ҳаммаси жойида.
Миллий терма жамоага нега чақирилмаяпман? Балки терма жамоа бош мураббийининг услубига мос келмаётгандирман. Лекин таркибга киришга уриниб кўраман.
Пеналтиларга тайёргарлик? Ҳар бир жамоа бунга тайёргарлик кўради. Жумаладан биз ҳам. Эртанги ўйинга жамоамиз шай.

Зоран Марушич: Биз мавсум аввалида 2 та мусобақада ғолиб чиқишни мақсад қилгандик. Ва бунга яқин келяпмиз. Умид қиламанки, эртага яхши кайфият билан ортга қайтиши мумкин.
Мендан кўпроқ гол кутаётганларга айтишим мумкинки, чемпионат даражаси ҳам муҳим рўл ўйнаяпти. Суперлига даражаси яхши. Лекин ҳали олдинда учрашувлар бор ва буларда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Ҳозир аниқ бир гап айта олмайман. Биз ҳам, “Насаф” ҳам бир-биримизни яхши биламиз. Эртага жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшишга ҳаракат ққиламан.

Ҳозир чемпионатда ҳам, кубогда ҳам совринга эга чиқилгани йўқ. Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар мавсум якунида жамоангиз бирорта фронтда соврин юта олмаса,,, бу “Навбаҳор”нинг ривожланиш тезлигига салбий таъсир кўрсатадими?

- Жуда ҳам ўринли савол. Мен ҳам аслида шуни тарафдориман. Раҳбарият билан суҳбатлашганимизда, бу проект бир неча йиллик бўлишини келишиб олган эдик. Ҳозир бир мавсумда ҳамма нарсани қўлга киритиб, кейин йўқ бўлиб кетадиган жамоаларга айланишни истамаймиз. Стабиллик ривожланишнинг асосий омили саналади. Вилоятимиздаги инсонлар олдида биз ғалаба қозонишимиз шарт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fazliddin_Nasaf
29/10/2022 22:20
Nasaf chempion inshaalloh
TURDIYEV AKRAMJON
29/10/2022 19:02
Олга навбахор
&
Ibratjon Hikmatjon
29/10/2022 18:39
Navbahor omad