Сульшер “Манчестер Сити” ва “Челси”ни доғда қолдирмоқчи
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер жамоани тарк этадиган Маркос Рохо ўрнига Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Натан Акени олиб келмоқчи.
“Борнмут” шарафини ҳимоя қилаётган футболчига “Манчестер Сити” ва “Челси” ҳам кўз тикмоқда. Лекин Сульшер жамоасининг “Борнмут”га қарши ўтказган учрашуви чоғида Натан Аке билан суҳбатлашди.
Чапақай ҳимоячи жорий мавсумда 27 та учрашувда иккита гол урди ва иккита голли пас узатди.
Фикрлар