Тимеа Бачински ҳам "Ролан Гаррос"дан кетди

Эртага Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасига старт берилади. Мазкур турнир ташкилотчилари жорий йилги мусобақада соврин жамғармасини 39.197.000 евро этиб белгилашди.

Бу йилги Франция очиқ чемпионатида швейцариялик теннисчи Тимеа Бачински ҳам иштирок этиши керак эди. Бироқ турнирга бир кун қолганда иштирок этмаслиги ҳақида хабар берди.

Унинг бу қарорга келишига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Унинг ўрнига асосий тўрга "лаки-лузер" чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!