Тўпурар Холанд футболчиларга маслаҳат берди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд France Football нашри томонидан йилнинг энг яхши тўпурарига аталган совринни қўлга киритганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўзимни кўрсатишга имкон берган клуб “Манчестер Сити”га миннатдорлик билдирмоқчиман. Шунингдек, атрофидагиларга, айниқса, оиламга раҳмат.
Мен ўз ишимни яхши уддалай олганим учун ҳозир қаршингизда турибман. Ёшларга қандай масалаҳат беришим мумкин?
Иштиёқни унутманг, бу ҳиссиёт нақадар ажойиб эканини тушуниб етасиз, дейман.
Мен ажойиб бош мураббий ва унинг штаби қўл остидаги жамоа аъзосиман. Мен бу жамоага ёрдам бера олдим ва мавсумни зўр ўтказдик, - деди Эрлинг Холанд.
Норвегиялик ҳужумчи ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 35 та учрашувда рақиблар дарвозасини 36 марта ишғол қилди. Чемпионлар лигасида Холанд 11 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар