Ниҳоят, "Машъал" Кубокдаги ўйин орқали ғалабасиз сериясини тугатди. Ўйиндан кейин мураббийлар нима дейишди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Кубогининг “С” гуруҳида сўнгги учинчи тур ўйинлари ўтказилди.

Суперлигада фақат ютқазиб келаётган ва бу серияни Кубок баҳсларида ҳам давом эттираётган “Машъал” ниҳоят сўнгги турда ғалаба қозонди.

Гарчи, муборакликлар дастлабки иккита турда ютқазиб гуруҳдан қолиб кетган бўлса-да, охирги турда “Республика ФА"га қарши ўйинда ҳартугул ғалаба қозона олишини кўрсата олди.

Ўйиндан кейин “Машъал” бош мураббийи Элдор Сакаев ва “Республика ФА” жамоаси ёрдамчи мураббийи Бахтиёр Умаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Элдор Сакаев

"Худога шукр, қачондир серия тугаши ҳақида олдин айтганман. Ниҳоят, 14-ўйинда биринчи ғалабани қўлга киритдик. Футболчилар руҳий тарафдан қийинчиликка тушиб қолишганди. Энди таътилга чиқамиз. Йигитларга ғалаба учун миннатдорчилик билдираман. Яхши рақибга қарши яхши ўйин бўлди. Жамоамиз потенциали борлигини кўрсата олди ва ғалаба жамоамиз фойдасига ишлайди, деган умиддаман. Ҳар бир учрашувдан дарс олиш мумкин. Энди бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратамиз. Иккинчи давра учун режалар тузганмиз".

Бахтиёр Умаров

"Иккита голда ўзимизга-ўзими қўпол хато қилдик. Дарвозабонимиз ва ҳимоячимиз ушбу вазиятларда хато қилишди. Лекин умумий олганда, яхшироқ ўйнадик, деб ўйлайман. Асосий таркибнинг 6 нафар футболчимизни U20 терма жамоамиз билан КАФА мусобақасига кетгани учун ўрни билинди. Захира ўйинчилари билан ўйнаганимиз сезилди. Барибир улар ҳам ёмон ўйнашмади. 9 нафар футболчимиз 2008 йилда туғилган ва улар ҳали мактаб болалари. Суперлига жамоасига қарши ёмон ўйнашмади. Фақат иккита вазиятдаги хатони ҳисобга олмаганда ўйиндан қониқдим".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!