Уилшер ЖЧ-2018 рўйхатидан тушиб қолгани ҳақида: Мундиалга боришга лойиқ эдим...
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшерни ЖЧ-2018га борадиган футболчилар рўйхатига киритмади.
“Қайдномага киритилмаганимдан жуда ҳафаман. Мен бутун мавсум умуман жароҳат олмадим ва кўрсатган ўйинларим билан мундиалга боришга лойиқ эдим. Агар менга имконият берилганида мен албатта жамоамга фойда келтирардим.
Энди мен фақатгина мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишим ва терма жамоамга жаҳон чемпионатида омад тилашим мумкин. Мен ҳар доим терма жамоа учун мухлислик қиламан ва ҳудди бошқа ишқибозлар каби йигитларни қўллаб-қувватлайман”, - деб ёзади Уилшер ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Фикрлар