Холандни бир йил текин боқишади
“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд бир йил давомида Дортмундаги ресторанларнинг бирида бепул овқатланиши мумкин.
Дортмундликлар Бундеслиганинг навбатдаги турида “Шальке”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Бу учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган норвегиялик ҳужумчи “Боруссия”нинг собиқ футболчиси Кевин Гросскройтцдан ажойиб совға олди.
Кевин ҳужумчига бир йил давомид ўзига қарашли овқатланиш муассасида текинга хизмат кўрсатилишини маълум қилди.
- Эрлинг, сен ажойиб йигитсан. Бир йил давомида менинг муассасамга келиб, бепул овқатланишинг мумкин, - деди Гросскройтц.
Жорий мавсумда Холанд “Боруссия” таркибида барча турнирларда еттита ўйин ўтказиб, олтита голга муаллифлик қилди.
Фикрлар